Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Чироқчи туманига ташриф буюрди

E'lonlar / Yangiliklar 12-ноя-2020, 22:47 0 59
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Чироқчи туманига ташриф буюрди

Бугун Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бошчилигидаги Мактабгача таълим вазирлигининг делегацияси Чироқчи туманидаги мактабгача таълим тизимида ўрта махсус кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган Чироқчи педагогика коллежига ташриф буюрди. Ташриф давомида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев делегацияга ҳамроҳлик қилди.
Улар коллеждаги шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар. Коллежда 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул қамраб олиш юзасидан ташкил этилган гуруҳлар фаолиятини ўргандилар.

Сўнгра вазир маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига капитал таъмирланаётган тумандаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотига борди ҳамда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. 

Ташриф давомида Агриппина Шин Чироқчи туманида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича Мактабгача таълим вилоят бошқармасига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.



Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Biz sizga qulaylik va imkoniyatlar yaratamiz

Bog'lanish