Жорий йилнинг 10 ноябрь куни

E'lonlar / Yangiliklar 11-ноя-2020, 22:32 0 47
Жорий йилнинг  10 ноябрь куни  Мактабгача таълим вазирлигида вазир Агриппина Шинни  "Давлатлараро Дипломатик хизматлари учун " ордени билан расмий тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин томонидан имзоланган.
Аргиппина Шин ўз нутқи аввалида кўп йиллар давомида Корея Республикасининг ҳақли равишда мамлакатимизнинг асосий ҳамкорларидан бири, йирик инвестор, Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш дастурлари иштирокчиси сифатидаги давлатга айланганлигини таъкидлади. Хусусан, 2018 йилда ўз фаолиятини бошлаган Тошкентдаги Пучон университети филиалининг "Мактабгача таълим" факултетида ҳозирда Пучон университетининг ўқув режа ва дастурларига мувофиқ 892 нафар талаба таҳсил олмоқда. 
2019 йилда «Hyundai Engineering and Construction»  компанияси кўмагида Нукус шаҳридаги "Имкон" реабилитация маркази билан кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини қуриш бўйича улкан лойиҳа амалга оширилди.
Шу билан бирга, Кореянинг «New Millennium Construction Co., Ltd.» компанияси Тошкент шаҳридаги 324-сонли экспериментал мактабгача таълим ташкилотини реконструкция ишларини олиб борди, унинг асосида таълимнинг корейсча модели кўрсатилган.
«BooyoungGroup» ва «AHA» компаниялари Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими эҳтиёжлари ва МТТ ташкил этиш учун моддий-техника воситаларини ҳадя этди. «BooyoungGroup» компанияси томонидан 2000 дона рақамли пианино республиканинг барча бурчакларидаги болалар боғчаларига етказиб берилди.
Расмий тақдирлаш маросимида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Кан Чжэ Квон, Ҳарбий атташе жаноб Пак Ан Со, Иккинчи котиб хоним Кан Джи У, Иккинчи котиб жаноб Гу Гван Иль, консул Жаноб Ким Мун Чжэ иштирок этдилар.
"Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссам учун Корея Республикаси Президентининг олий мукофотига сазовор бўлиш мен учун катта шараф. Бу орден келгуси фаолиятимда яна бир рағбат воситаси бўлади. Мен ҳар икки мамлакат равнақи учун Ўзбекистон-Корея муносабатларини кенгайтиришга ўз ҳиссамни қўшишда давом этишга тайёрман", - хулоса қилди вазир.
Маълумот учун: "Давлатлараро Дипломатик хизматлари учун" 1963 йил 25 июлда мамлакат фуқаролари ва чет эл вакилларини дипломатик соҳадаги хизматларини муносиб рағбатлантириш, шунингдек, хорижда миллий нуфузни ошириш, халқаро ҳамкорлик ва дўстликни тарғиб қилиш мақсадида таъсис этилган.
Орден 5 даражага бўлинади: Кванхва, Хынин, Сунгнэ, Чанэ, Сукчон.  Биринчи даража, ўз навбатида, икки тоифага бўлинади: юқори тоифа фақат юқори мартабали дипломатларга берилади. “Кванхва” даражаси Корея Республикаси Президентининг икки мамлакат ўртасидаги дўстликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун олий мукофоти ҳисобланади.








Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Biz sizga qulaylik va imkoniyatlar yaratamiz

Bog'lanish